Боладаги ўзгаришлар

Мавзу: ПедиатрияБоладаги ўзгаришлар
улуғбек сўради

Ассалому алейкум. Саволларим қуйидагича: 1. Ўғлим 36 кунлик бўлди. Негадир ичи келиши қийин бўляпти, эспумизан боботик ичиряпмиз фойдаси бўляптию аммо суст. Болам жуда кўп чираниб қўл оёқларини чўзиб ғиншийди ва бу жараён ҳатто бир неча дақиқалар давом этади, бу ҳолатга қандай изоҳ берасиз? Онаси доим диетада,ортиқча нарса емайди ич кетказадиган. Барибир боламни ичи нормал эмасдек, қийналиб ичи келади, нима маслаҳат бера оласиз мутаҳассис сифатида? 2. Боламни 5 кунлигидаёқ 2 та тиши чиққан, аввалига милки шишган деб ўйладик, кейин чиндан ёриб чиқди, бу тишлар тушиб кетадими? Зиёни йўқми? Жавоб учун раҳмат

Телеграм каналимизга қўшилинг! Каналимиз манзили: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 та жавоб
Жавлон АбдуллаевЖавлон Абдуллаев жавоб берди

Ваалейкум ассалом. Болани бош миясини УТТ килиш керак — нейросонография — ва натижаси билан зудлик билан болалар невропатологига курсатиш керак.