Дадам грипп билан касалланди

Мавзу: ВирусологияДадам грипп билан касалланди
0 +1 -1
Эркинжон сўради

Дадамни ёши 80 да грипп бўлди. Унга қарши антибиотиклар ва уколлар олиб даволанди. Йўтал қолди, лекин шириллаб нафас олиши ва кечқурун нафас қисяпди деб безовталаняпди. Қандай маслахат берасиз? Маслахатингиз учун катта рахмат.

Телеграм каналимизга қўшилинг! Каналимиз манзили:@ATFuz
Yuklanmoqda...
1 та жавоб
0 +1 -1
Жавлон АбдуллаевЖавлон Абдуллаев жавоб берди

Аввалам бор грипп — бу вирусли касаллик ва грипп вирусини даволашда антибиотиклар ишлатилмайди, бефойда, антибиотиклар бактерияларга таъсир килишади, лекин вирусларга заррача таъсир килишмайди. Сиз езган холат купрок юракникига ухшамокда. Ундан ташкари хали охиригача упкадаги яллигланиш тугамаган булиши мумкин. Шунинг учун, биринчи навбатда кукрак кафаси рентгенографияси, спирометрия, балгам тахлили, ЭКГ, ЭхоКГ ва терапевт курувларидан утишлари керак. Чикган текширув натижаларига асосланиб даво олишлари керак.