Кўз ачишиши

AvatarРашид soʻradi

Ассалому алайкум! Менинг кўзим тез-тез ачишиб туради. Кўз докторига бориб текшириндим. Кўриш қобилиятим меъёрида, ташқи қавати юпқароқ деди. Камроқ ухласам эрталаб худди чанг кириб қолгандек бўлади, кўчада юрганда қарама-қарши томондан қуёш нури ёки шамол туфайли ҳатто ёшланиб кетади. Шу туфайли одамлар олдида жуда хижолат бўламан. Бу нимадан ва нима маслаҳат берасизлар?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 ta javob
AvatarAvitsenna.uz jamoasi javob berdi

Сизга тавсиямиз қуёшли кунларда қуёшдан асраш учун қора кўзойнаклардан фойдаланинг. Қиш фаслидаги баъзида қордан кейинги қуёш нурлари ҳам кўзни анча толиқтиради. Шундай вақтларда ҳам кўзойнаклардан фойдаланишингизни тавсия этамиз. Ва кўзингизни ёрқин нурлардан асранг. (Масалан, пайдандлаш ускуналари нуридан, турли ёритгичлардан, ёрқин нур таратувчи гаджетлардан).

Бундан ташқари кўз учун зарур бўлган минерал ва витаминларни ўзида сақловчи смародина, сабзи, мол жигари каби озуқаларни доимий равишда истеъмол қилишингиз кўзларингиз саломатлиги учун жуда муҳим.