Олатдаги томирлар катталашиши

Рубрика: АндрологияОлатдаги томирлар катталашиши
Lazizbek сўради

Ассалом. Менинг ёшим 19 да, уйланмаганман.Менда 1.5 йил олдин варикаселе касаллиги аниқланди ва 2-степен варикаселе ташхиси қўйилди. Мен 1 йил олдин варикаселени операция қилдирдим. 1-савол: Менда бази вақтларда операцияда тикилган жой санчиб туради бунинг хавфли томони йўқми? Мен буни операция қилган врачга айтдим ва врач менга «Сен балоғат ёшидасан, шу сабабли бундай ҳолатлар кузатилади, ўтиб кетади» деди. Бу ҳолат хавфли эмасми?
2-савол: Юқорида айтилганидек мен варикаселени операция қилдирдим. Ҳозирда операциядан 1 йил кейин олатимда томирлар кўринадиган даражада катталашган. Бунинг сабаби нима ва бу хавфли вазият эмасми??? Олдиндан раҳмат

Телеграм каналимизга қўшилинг! Каналимиз манзили: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 та жавоб
Жавлон АбдуллаевЖавлон Абдуллаев жавоб берди

Ваалейкум ассалом. Хавфли деган суз мутлако кулланилиши бу холатда нотугри. Хавфли бир нечта касаллик бор холос, улар эса шунчалик хавфлики, улар билан касал одам аник бизни сайтга езмеди.
Колган холатлар касаллик деб этилади факат. Касаллик аникландими — даволаш керак.
Операция сохаси огриб туриши мумкин, кесилган жой барибир олдингидек булмеди. Олат томирлари деб езяпсиз — олат бизни тушунчамизда — пенис — уни томирлари доим булади ва катталашса, томирлар хам албатта катталашади, унга мутлако эътибор бермаслик керак.
Агар сиз тухумлар томирини назарда тутган булсангиз, улар кайта катталашган булса, варикоцеле кайталанган булиши мумкин. УТТ га тухумларни туширасиз ва урологга куринасиз.