Ҳомиладорликдан кейинги қўшилиш

Рубрика: АндрологияҲомиладорликдан кейинги қўшилиш
улугбек сўради

Ассалому алейкум. Яқинда фарзандли бўлдик. Чилласи чиқай деяпти ҳам. Мен чилла даврида қўшилиш мумкинмас деб эшитиб, салкам 50 кун давомида бирга бўлмадим (9-ойликни ҳам ҳисобга олганда). Бунинг зарарли томони йўқми? Чунки аёлимга ички чок ҳам тушган. 10 кунча бўлди олатим атрофи қичишяпти тинмай, мойлаб турибман. Аслида туғруқдан қанча муддат ўтиб қўшилиш мумкин? Жавоб учун раҳмат.

Телеграм каналимизга қўшилинг! Каналимиз манзили: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 та жавоб

Ваалайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Хеч қанақа оператив аралашувсиз табиий кечган туғруқдан кейин эр хотин орасида оилавий хаётни чилла давридан кейин давом эттириши мумкин. Агар жаррохлик амаилёти ўтган бўлса муддат узаяди. Албатта чилла даврида алоқа қилишдан тийилишга тўғри келиши эркаклик соғлиги учун яхши эмас. Лекин бизни назоратимизда бўлмаган жараёнларни қабул қилиш ва хохламасангда амал қилишдан бошқа чора йўқ. Охирги 9-ойда алоқа қилинмасин дейилмаган. Фақат имкон қадар эхтиёт бўлиш тавсия қилинган. Аслида хомиладорлик охирги кунларида ва айнан туғруқ бўладиган куни эр хотин алоқа қилса аёлда туғруқ осон ва силлиқроқ ўтади

Олат атрофи қичишиши сабаби бошқа. Балки қўлланилган совун ва ювиниш гелидан ёки замбуруғ ва бошқалардандир.

ТАВСИЯ:
Олат қичишиши юзасидан Андролог маслахати олиш яхши бўлади