Простатит касаллигини даволаш

Рубрика: АндрологияПростатит касаллигини даволаш
Anonim сўради

Ассалом алекум доктор. Менда простатит бўйича саволим бор эди. 2 уролога учрашдим, УЗИ қилдирим простатада 2 та тугун бор. 46×36 шиш бор шамолаган дея ташхис қўйишди. 2 хил рецепт ёзиб беришди 1 чиси: Простакор. Тамсапрост. Витапрост свеча. Левомак. Верона. Фусис дориларини ёзиб берди. 2 чиси: Нириксон. Простатилин. Томорроw. Флуканазол. Дуовит дориларини ёзиб берди. Маслаҳатиз керак эди, қайси бири самаралироқ, ҳамда қанчали тўғри тавсия этилган. Жавобингиз учун раҳмат.

Телеграм каналимизга қўшилинг! Каналимиз манзили: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 та жавоб

Ваалайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Простатит ташхиси қўйилган даволаниш кераклиги аниқ.

Биз тиббий экспертиза ёки аудит эмасмиз. Мутахассис тавсияси ва даво схемасига изох бериш бизни мақсад ва вазифаларга кирмайди. Қолаверса сизга тайинлироқ маслахат бериш учун сиздаги холат хақида бизда маълумот йўқ. УЗИ натижаси хулоса қилиш учун етарли эмас. Простата хажми қанча экан ?

Шахсий кўрикда кўрган мутахассис хулоса қилиш ва тавсия беришга биздан хақлироқ.

ТАВСИЯ:
Безовталик ва бошқа белгиларга қараб простата соки микроскопияси, простата соки ёки сперма бактериал текшириш, сийдик тахлили, ПСА, гормонал тахлиллар, ТОРЧ инфекцияларга текширишлар қилиш мумкин. Улар холатни янада чуқурроқ тушуниш ва аниқроқ диагностика асосида самарали даво тайинлаш осоноқ ва асосли бўлади