Шамоллаш ва жинсий қувватнинг пасайиши

Рубрика: АндрологияШамоллаш ва жинсий қувватнинг пасайиши
Alisher сўради

Ассалому алайкум доктор. Менинг ёшим 30 да уйланганман битта қизчам бор. Менда шамоллаш кучайиб бормоқда елкаларим бошнинг орқа томони санчиқлаб кетган томоқ ва бош жуда тез-тез оғриб қоляпти. Қовуғимнинг паст томони олатимнинг икки ёнида безлар пайдо бўлган. Жинсий қувватим жуда сустлашиб қолган. Нима қилишим лозим, қандай тавсия берасиз. Жавобингиз учун раҳмат.

Телеграм каналимизга қўшилинг! Каналимиз манзили: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 та жавоб

Ваалайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Сизда тузуккина умумий саломатлик яхши эмаслиги ва умумий шамоллаш борга ўхшайди. Балки умутрқада туз йиғилиши деб номланадиган остеохондроз бордир. Ёки бош мияда қон айланиши бузилгандир. Қолаверса елка нерв тола тутамлари шамоллаб қолгани хам хеч гап эмас. Қовуқ пасти ва олат ёнида безлар пайдо бўлганлиги сурункали қандадир шамоллаш борлиги белгиси. Шу шамоллаш сабабли жинсий қувват хам сусайиб бораётган бўлса керак. Шахват сусайишига алоқадор бошқа омиллар хам бўлса ажабланмайман.

Шунча ўзгаришлар бўлиши учун аслида бироз ёшдексиз. Балки хаёт тарзи, касб хунар шароити ва бошқалар биргаликда шу холатга олиб келган бўлиши керак

ТАВСИЯ:
Бир қатор мутахассислар маслахатини олиш керак. Андролог мутахассис шахсий кўригига боринг. Лозим топса Невропатолог, ЛОР ва бошқа мутахассислар кўриги тавсия қилиниши мумкин