Ўнг томон моякда оғриқ бўлиши

Рубрика: АндрологияЎнг томон моякда оғриқ бўлиши
Anonim сўради

Ассалом алайкум менинг ёшим 25 да. 1 нафар қизим бор. Варикатсел чап томонлама бўлган эдим, бундан 4 йил авал. Ҳозир ўнг томон тухумим ёмон санчиб оғрияпди шунинг сабаби нима бўлиши мумкин? Оғриқ кечадан бошланди.

Телеграм каналимизга қўшилинг! Каналимиз манзили: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 та жавоб

Вааоайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Чап томонлама варикоцеленинг ўнг мояк оғриғига алоқаси бўлиши ва бўлмаслиги хам мумкин. Хозир бунинг унча ахамияти йўқ. Ўнг соякда нима сабаб бўлганда хам мояк ва балки мояк ортиғи шамоллаши пайдо бўлган бўлиши мумкин. Сиздаги холат ўнг томонда варикоцеле ривожланганлиги ва унга боғлиқ бўлган оғриққа ўхшамайди

ТАВСИЯ:
Андролог кўригида текширилинг. Мояк оғриши шамоллаш сабабли ва у кейинчалик бефарзандликка сабаб бўлиши мумкин