Мояк ривожланишдан ортда қолиши

SavollarMavzu: AndrologiyaМояк ривожланишдан ортда қолиши
AvatarArxiv soʻradi

Ассалом алайкум доктор сизга савол бермоқчи эдим, укам 23 ёшда, врачларнинг айтишича мояги ривожланмай қолган экан. Нима қилсак бўлади? Сперма ҳам келмаяпти. Айтишига кўра, шу ёшгача айтмабди уйлантирамиз деса айтиб қолди. Тошкент ва Санкт-Петербург врачлари бир хил жавоб айтишмоқда: ноанавий ЭКО. Моякни ривожлантиришнинг имконияти борми? Замонавий тиббиётда буни иложи борми? Сиз қандай фикрдасиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Холат хам ноанаънавий экан. Авваламбор сунъий усулда ЭКО йўли билан фарзанд бўлишдан аввал бир неча саволга жавоб берилиши керак. Биринчидан, моякларда сперма ишлаб чиқарилаяптими ? Иккинчидан, мояклар фаолияти қандай холатдаю жинсий фаолиятга салохият борми ва шахват ва шахвоний майл сақланганми ?

Укангиз ёши 23да бўлса бироз вақт ўтказиб қўйганлар. Лекин бир қатор текширувлардан кейин лозим топилса даво муолажалари қилинса мояклар фаолияти бироз яхшиланиши мумкин ва яхшиланса керак. Мояклар тўла тикланиб ривожланиб кетиши (мўъжизавий холатда) эхтимоли бор, лекин ўта паст ва ишонч йўқ. Бизда бу мавзуда изох бериш учун хеч қандай маълумот йўқ. Шахсий кўрикда кўрган ЎЗБ ва РОС докторлари биздан кўра хулоса қилишга хақлироқ.

Хулоса ўрнида, замонавий тиббиётда моякни ривожлантиришнинг имконияти бор. Фақат бу умумий холат ва етишмовчилик келтириб чиқарган ўзгаришар ва асоратларга боғлиқ. Ривожланмай қолган мояк тузилиши ва фаолияти томонидан тўла тикланиши қийин.