Фикрни бир жойга жамлай олмаслик

SavollarMavzu: Psixologiya va psixatriyaФикрни бир жойга жамлай олмаслик
ATFATF soʻradi

Ассалому Алайкум. Мен сизларни мақолаларингизни мунтазам равишда ўқиб бораман (албатта, ўзимга кераклиларини) ва сизлар берган кўрсатмаларни ҳаётимга тадбиқ қилишга ҳаракат қиламан. Натижалар ёмон эмас… Бунинг учун сизларга катта РАҲМАТ.

Лекин менда бир нуқсон борки, бу нуқсоннинг касофати туфайли тўлақонли ҳаёт кечира олмаяпман. Бу нуқсон « Фикрни бир жойга жамлай олмаслик» нуқсонидир. Эсимни таниганимдан буён, бу лаънати дард (агар дард дейиш мумкин бўлса) мени қийнаб келади. Ҳозир ёшим 20 да.

Айни билим оладиган, порлоқ калажакка тамал тоши қўядиган вақтим. Биласизми?… икки йилдан буён университетга кириш учун қўшимча репититорга қатнайман. Лекин шу нуқсон туфайли дарсларни ўзлаштиролмаяпман. Хатто 30 сония фикримни бир жойга жамлашим жуда мушкул иш. Уйга берилган топшириқларни қилиш учун китоб ўқисам, миям қабул қиламйди. Сабаби эса ўзингизга аён. Хар доим ҳар-қандай кераксиз ўй-ҳаёллар миямни банд қилиб олади. Лекин уларни ўйламаслик учун ҳар қанча уринмайин, бари бефойда бўлади, ҳеч кучим етмайди. Яъни бу менинг хохишимга боғлиқ эмас. Ҳа яна бир муҳим гап.

Ҳаётимда севги-муҳаббат йўқ, ҳеч кимни севиб қолмаганман ёки ҳеч қандай қиз ҳаёлимни ўғирламаган (ростдан). Унда қанақа ўй-ҳаёллар сизни безовта қилади? -деган савол туғилиши табиий. Бу саволингизга жавоб бераман, лекин жавоби бироз кулгили. Масалан бир қўшиқни беихтиёр эшитиб қолсам, шу қўшиқнинг матни, оҳангги, мусиқаси миямда чарх ура бошлайди. Ёки қандайдир фантастик ҳаёллар тинчлик бермайди. (ҳа айтганча менинг фантазиям жуда кучли, лекин бу мени қийнаб қўйган). Натижада эса қилаётган ишим секинлик билан бажарилади ёки сифатсиз бўлади. Ҳаётим қанчалик қалтис тус олаётганини сизларга ҳаётимда тез-тез рўй берувчи ҳолатлар билан билдирмоқчиман.

Машина ҳайдаётганимда беихтиёр яна ўша ҳаёллар фикримни чалғитади. Натижада эса трассадан чиқиб кетишимга оз қолган. Яхшиям худо мени кўпинча асраб қолади. Бундай ҳолатларни эсласам келажагда мен билан бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни ўйлаб жуда қўрқиб кетаман, баъзида йиғлаб юборгим келади.

Гўёки менга ҳеч нарса мумкин эмасдек бўлиб қолган. Ҳаётда нимадир қилишга қўрқиб қолганман. 2 йилдан буён университетга ҳам киролмаяпман. Ўқишдан йиқилгандан сўнг алам билан: Бўлди, энди ўзимни қўлга оламан, ўқишга кириш учун яна тайёрланаман-деб қатъий қарор қабул қилиб, яна репититорга бораман.

Лекин узоғи билан тўрт ой қатнайман. Чунки билимларни ўзлаштиролмаганим сабабли ўқитувчилар мени ё ҳайдаб юборади ё ўзим ташлаб кетишга мажбур бўламан. Кейин эса мени тушкунлик, стресс қамраб олади. Ҳотирам ҳам пасайиб кетган. Нега мен бундай яратилганман? Нега менга бу нуқсон берилган?- деб худога нольа қиламан (аввал айтганимдек бу нуқсон эсимни таниганимдан буён бор).

Тенгдошларим эса аллақачон ютуқларга эришишни бошлаган, баъзилари эса ҳатто чет элларда ўқийди. Уларни эришган бу ютуқларини кўриб, мен беихтиёр тушкунлик ҳолати қамраб олади, роса алам қилади(лекин ҳасад қилмайман). Хўрлигим келиб, баъзида йиғлаб ҳам юбораман. Тўғри ўғил болага йиғлаш бироз эриш туюлиши мумкин, лекин ишонинг шу даражада алам қиладики, ўзимни тутиб туролмайман. Бу дардимни айтишга, мени эшита оладиган, тўғри тушунадиган инсонни қидираман, лекин ҳеч кимга айтолмайман. Дардим ичимда.
Жудаям қўрқиб кетяпман, ҳаётимдан, келажагимдан. Ҳаётим фақат руҳий оғриқлардан иборат бўлиб қолган. Илтимос, менга маслаҳат беринглар.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
1 ta javob
AvatarTerffyy Ghifey javob berdi

Биласизми сиздаги бу холат неврознинг бир куриниши булиб касалликлар халкаро таснифида F42.2 раками билан белгиланган. Бунда турли фикрлар хаёллар миядан кетмай урнашиб олади ва кайта кайта хаёлга келаверади. Бу холат купинча турли стрессли вазиятларга куп тушиш натижасида юзага келади. Сизга бу холатги тушинтириб беришим учун бутун бошли монографияни ёзишим лозим. Сиз учун энг яхши йул яхши невропатолог ёки нейропсихолог кабулига боринг. Энг мухими шуни билингки сиздаги бу холат тулик тузалиш мумкин булган холат. Агар Тошкент шахрида булсангиз бизни клиникага келинг. Сизга узим ёрдам бераман. Хеч канака туловларсиз. Чин кунгилдан.