Чақалоқларда аллергия

SavollarMavzu: AllergologiyaЧақалоқларда аллергия
Avatarsevara soʻradi

Ассалому алайкум. Қизим 2 ойлик бўлди, аллергияга мойил бўлиб туғилган. Парҳезда бўлсам ҳам аллергия тошяпти, айнан қанақа озиқ-овқатдан эканлигини билишни иложи борми ? Ўзим парҳездаман қизил, шўр, аччиқ, цитрус, сут, шоколад емасам ҳам тошяпти яна қанақа маҳсулотлардан тошиши мумкин? Ейиш мумкин бўлган маҳсулотларни айтиб ўтсангиз 2- саволим парҳезда бўлсам боламга витаминлар етишмовчилиги келиб чиқмайдими? Жавоб учун раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Кизил, шур, аччиқ, цитрус, шоколад, дуккакли усимликлар, дудланган овкатлар мумкин эмас. Пархезда булганингиз сабабли витамин етишмовчилиги аник ривожланади. Аник овкатларни билиш учун ва болада витамин етишмовчилигини олдини олиш учун яшаш жойингиздаги педиатрга учраб, хаммасини аниклаштириб олинг.