Azospermiya

AvatarNigora asked 7 oy ago

Assalomu alaykum. Savolim: turmushga chiqqanimga 6 oy bo’ldi.Turmush o’rtog’im bn jinsiy aloqa bir xaftada bir yoki 10-12 kunda bir bo’ladi. Shunda xam bir marta, ikkimizda xam qoniqish xissi yo’q.Doktorga bordik menda xammasi yaxshi lekin erimda Azospermiya diagnozi qo’yishdi. Bu xolatda qanday yo’l tutish kerak. Farzand ko’rish mumkinmi? Jinsiy xissiyoti umuman yo’q. Xissiyotni uyg’otish homilador bo’lish uchun nimalar qilish kerak? Bunda qanday yo’l tutsak bo’ladi? Javob uchun raxmat.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 Answers

Ваалайкум ассалом,

Ёш оилада қовушишлар сони хафтада бир бўлиши албатта ноодатий ва нормал холат эмас. Демак бу турмуш ўртоғингизда саломатлик юзасидан қандайдир муаммолар бор дегани. Албатта бундай оилавий хаётдан на сиз ва на эрингиз қониқади деб кутиш мумкин.

Докторлар азооспермия ташхиси қўйишибди. Азооспермия дегани бу сперма суюқлиги таркибида сперматазоидлар бўлмаслиги. Аниқроқ ва жўяли жавоб бериш учун азооспермияни илдизига етиш керак. Масалан сперматазоидлар умуман ишлаб чиқарилмаяптими ёки сперматазоидлар ишлаб чиқарилгану сперма суюқлиги билан тушмаяпти холосми деган саволга жавоб бериш керак. Қолаверса баъзиларда уруғ отилганда аёл қинига эмас, тескарига эркак сийдик қовуғига отилади.

Агар холат сиз айтганингиздек бўлиб уруғда сперма йўқ бўлса албатта фарзанд кўриш мумкин эмас.
Эрингизда балки жинсий ривожланиш чақалоқлик, болалик ва ўсмирлик даврида маммо билан кечган бўлиши мумкиндир.

ТАВСИЯ:
Азооспермияни аввал текшириб диагностика килиш керак. Азооспермия сабаби ва қандай турдалигига қараб даволаш эхтимоллиги хақида гапириш мумкин. Шуни айтиш мумкинки, азооспермия эркак бепуштлиги муаммолари орасида даволанишга энг қийинроғи. Лекин янги технологиялар чиқдики эрда бир нечагина сперматазоидлар бўлса хам фарзанд кўриш мумкин.

Хиссиётни уйғотиш ва хомиладор бўлиш учун аввал бир қатор текширишларни қилиш керак. Муаммо тагига етилмай туриб уни ечими хақида гапириш ўринсиз

Андролог кўригига бориш керак.

Др. @Urolog_Androlog_Seksopatolog
91 345 0680

Телеграм Каналларимизга уланиш 👇 👇 👇
Савол жавоблар: @mening_urologim
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat