Деатезлар

SavollarMavzu: AllergologiyaДеатезлар
AvatarDurdona soʻradi

Ассалому алайкум. Боламга диатез тошди, 9-ойлик. Унга даво чоралари қандай? Нима қилсам бўлади? Жавоб учун раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob
AvatarAvitsenna.uz jamoasi javob berdi

Чет элда диатез — касаллик деб қабул қилинмайди. Бизда эса деярли ҳар учинчи болага шундай ташхис қўйилади. Нега ундай?

Аслида диатез (грекча «мойиллик» сўзидан олинган) бу касаллик эмас, балки боланинг айрим касалликларга бўлган мойиллигини кўрсатувчи белгидир.
Диатезнинг бир неча шакллари мавжуд:

  • Аллергик диатез — боланинг аллергик касалликларга мойиллигини кўрсатади;
  • Лимфатик — гипопластик диатез — инфекцион ва аллергик касалликларга мойиллигини ва лимфотугунчаларда паталогия мавжудлигини кўрсатади;
  • Асаб-артрит диатези — семиришга, диабетгаатеросклероз ва гипертонияга мойилликни кўрсатади.

Яъни, диатез ҳолати бола организми фаолияти нормал эмаслигини кўрсатиб бериб, бу болада айрим касалликларга мойиллик бор эканлигини белгилайди.
Масалан, эмизувчи она апелсин еганидан сўнг бола юзи қизариб кетди. Болага диатез ташхиси қўйилади. Аслида эса диатез ҳолати болада аллергик дерматит касаллиги мавжуд эканлигини кўрсатади. Уни даволаш усуллари мавжуд. Диатез ташхиси қўйилганда эса, врачлар даволаш усулини топа олмай турли хил ёндашувлар излайдилар, чунки бу касаллик эмас, бу бошқа бир касалликка мойилликни кўрсатувчи белги.
Болада диатез ҳолатини келтириб чиқарувчи сабаблар:

  • Болани чақалоқлигиданоқ чиниқтирмаслик (жудаям иссиқ кийинтириб, терлатиб олиб юриш);
  • Бола 6 ойлик бўлмасидан олдин банан, сок ва бошқа қўшимча овқатдан ялатиб едириш;
  • Бола кийимларини кучли кимёвий воситалар билан ювиш;
  • Зарарли пластмассадан қилинган ўйинчоқларни болага бериш;
  • Бола оддий вирусли шамоллаганда ҳам антибиотик бериш;
  • Болани терини парвариш этишда, кимёвий ёғ, пудра ва бошқа шу каби воситалардан кўп фойдаланиш.

Агар фарзандингизда диатез мавжудлигини врач таъкидласа, врачдан айнан қайси касалликка мойиллик боладаги диатез ҳолати кўрсатаётганини ва айнан ўша касалликка доир давони белгилашини сўранг.