Дуовит витаминлари

SavollarMavzu: TerapiyaДуовит витаминлари
Azizbek soʻradi

Ассалому алайкум, Дуовит таблеткаси қандай қабул қилинади? Сўриладими? ёки сув билан ютиладими? 18ёшман 1кунда нечтадан ичилади? Бу семиртирадими? Яна қандай таблеткалар бор семиришга? Жавоб учун раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz

1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz

Дуовит таблеткаси умуман семиртирмайди. Қандай манбадан эшитган бўлсангиз хам бу нотўғри.

Қолаверса сиз ўта ёш экансиз. Сизга умуман ва имкон қадар витамин қабул қилишдан йироқ юриш керак. Витаминларни қабул қилиб туриш керак деган хато тушунча кўпчилигимизни фикримизга ўрнаб қолган. Витаминларни фақатгина саноқли холатлардагиа ётиб қолган касалликлар, операция бўлган ёки суяги оғир синиб узоқ ватқ тўшакда қолиб кетганлар каби холатларда истеъмоли орқали витамин етишмовчилиги бўлса тавсия қилинади. Витаминлар одамлар ўйлаганича, балки сиз хам ўйлаганингиздек, миленький, беғубор ва беозор эмас. Қолаверса витаминларни ташқи манба орқали қабул қилинаверса организм овқат орқали витаминларни сўрмай ва ўзлаштирмай қўяди.

Сиз 18 ёшда бўлсангиз ва қайсидир сабаб билан вазн оширмоқчи бўлсангиз сут ичинг сизга керакли оқсиллар беради. Спорт машғулоти ёки жисмний мехнат қилинг. Актив жисмоний харакат натижасида органимзда бузилган гормонал баланс тикланади ва моддалар алмашинуви ва бошқа кўп бузилган омиллар тикланади. Тестостерон гормони бу эркаклардаги энг асосий жинсий гормон. Тестсостеронни анаболик таъсири бор. Бу айнан сиз хохлаган таъсир. Тестостерон миқдорини табиий кўтариш хақида https://t.me/bizning_urolog/31, https://t.me/bizning_urolog/271, https://t.me/bizning_urolog/268 ва https://t.me/bizning_urolog/264 хаволасида ўқинг. Шунда осонроқ вазн оласиз.

Кушимча саволлар учун
Телеграм 91 3450680
Телеграм @mening_urologim