ЭКО мумкинми

SavollarMavzu: AndrologiyaЭКО мумкинми
AvatarArxiv soʻradi

Ассалом оила қурганимизга 5 йил бўлди хали фарзандли бўлмадик. Хомиладорлик кузатилмади. 2014 йил текширувда эримнинг спермасида 1-2 та уруғ бор, прастата безларида шамолаш бор деганди. Ундан кейин шу бугунгача даволаниб келиябмиз Лекин хомиладор бўлмадим Менда анализ яхши чиқан. Эрим даволанса хам спермасида халиям уруғ йўқ, эримда касаллик белгилари инфекция борлиги аниқланди. Лекин даволанди. Гармонал ўзгариши бор эди. Урокомплекс ва спеман таблеткасини 1 ой ичди. Борган докторларимиз Бизга эcо қилишни тавсия қилишди. Эрим билан эcо қилишни истамаймиз. Бир иккита инсонларни биламан худи бизани холатимизда Боган лекин фарзандли бўлиб кетишган. Эримни аниқ бепуштликини халигача сабабини топишаолгани йўқ. Қандай маслаҳат берасиз? Олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
1 ta javob

Ваалйкум ассалом,

ЖАВОБ:
Эркаклар бепуштлиги сабаби доим хам аниқ холда топилавермаслиги мумкин. Ёки хамма омиллар яхши ва зўр бўлгани чоғида хам бепуштлик бўлавериши мумкин. Бепуштлик 15-25% ва ундан хам катта улуши ноаниқ сабаблар туфайли содир бўлади. Буни ўзидан ўзи бўлган бепуштлик дейилади.

Эрингизда хам инфекция хам бир вақтда гормонал ўзгаришлар сперматазоид ишлаб чиқарилишини бузган бўлиши керак.

ТАВСИЯ:
Эрингиз спермасида 1-2та сперматазоид топилган бўлса сиз ЭКО қилдира олмайсиз. ЭКО қилиш учун сперматазоид кўрсаткичи анча кучли бўлиши керак. Сизларни холатингизда фақат ИКСИ муолажаси қилиш керак. ИКСИ учун бир нечагина сперматазоид бўлиши етарли. Шу сабабли бир неча йил аввал фарзанд кўриш имконияти ноль бўлган оилалар ИКСИ шарофати билан фарзанд кўриш ва ота оналик бахтини хис қилиш бахтига эга бўла бошладилар. ИКСИ муолажаси хозирча ЎЗБда йўқ. Бу муолажа қилиш учун фақат чет элга сафар қилиш лозим.

ИКСИ қилиш учун ИКСИ хамма талабларига жавоб бера оладиган квалификацияли клиника топа олиш керак. Масалан моякни хавфсиз биопсия қилиш, криопрезервация имконияти борлиги, керак бўлса генотиплаш ва генетик текшириш имконияти ва бошқалар. Бу реклама эмас. Хохласангиз ишочнли ва квалификацияли клиникалар ва мутахассислар топишда амалий ёрдам қилишимиз мумкин

@bizning_urolog
@mening_urologim
@Urolog_Androlog_Seksopatolog