Фарзандим тунда пешобини тута олмайди

ATFATF soʻradi

4-синфда ўқийдиган фарзандим тунда пешобини тута олмайди. Мен уни невропатолог кўригига олиб борганимда, у тегишли дориларни ёзиб берди. Дориларни ичгандан сўнг маълум вақт ўғлимда бу ҳолат рўй бермади. Аммо ҳозирда ушбу хасталик қайта такрорланмоқда. Қандай чора кўрсам бўлади, менга маслаҳат берсангиз.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 ta javob
AvatarAvitsenna.uz jamoasi javob berdi

Тиббиётда бундай хасталик энурез деб номланади. Энг аввало, беморни тўғри даволаш учун унга аниқ ташхис қўйиш лозим. Хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари турлича, яъни бунга микроблар, толиқиш, руҳий ва жисмоний жароҳатлар, қўрқув, сийдик йўлидаги якунловчи мушакларнинг бўшашуви ва бошқа сабаблар бўлиши мумкин. Доимий ва қисман пешоб тута олмаслик ҳамда тунги энурез бир-биридан фарқ қилади, албатта.
Фарзандингизни урологга олиб боришингиз ва шифокор тавсияси билан пешобининг умумий таҳлилини қилишингиз керак бўлади. Таҳлил натижаларига кўра шамоллаш белгилари аниқланса, бемордаги бу асоратларни антибиотикатерапия қилишга эҳтиёж туғилади. Муолажадан сўнг бемор яна пешобнинг умумий таҳлилини текширтиради. Агар шамоллаш аломатлари йўқолган бўлса, унда шифокор маслаҳати билан энурезни даволаш керак.
Шу қаторда бу дардни халқ табобати билан ҳам даволаш мумкин. Нортош Ўлжабоеванинг “Халқ табобати хазинасидан жавоҳирлар” китобида инсон саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволашнинг анъанавий усуллари ва тавсиялари ёритилган.
Масалан, жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади. Шунингдек 2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа мил-мил қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади. Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим. Исириқли сувдан кейин бошқа сувда чўмилмаслик керак.
Шунингдек, эчки ёғи қовуғи бўш боланинг остидан тутатилса, қовуқни мустаҳкамлайди.
Укроп уруғидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 2-3 соат дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган дамламани бир маҳал бир стакандан ичилади. Бундай дамлама турли ёшдаги беморларни мазкур хасталикдан қисқа вақтда даволаши мумкин экан.