Фиброскан натижалари

SavollarMavzu: TerapiyaФиброскан натижалари
AvatarНОДИРА soʻradi

Ассалому алайкум. Мени ёшим 27 да, яқинда фибросканга тушгандим ф1 6,4 чиқди. Бу ҳавфлимасми? Шу ҳақида ўзгина маълумот беринг. Жавобингиз учун раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

Ф1да бундай натижа чиққанлиги жигар фиброзининг бошланғич босқичи эканлигини кўрсатади. Фиброскандаги бу натижа жигар эластиклигининг жигар паренхимаси, яъни ишлайдиган фаолият кўрсатадиган тўқимасини фаолият қилмайдиган бириктирувчи тўқима билан алмашиниши натижасида эласткилигининг пасайиши. Бу асосан Гепатит В ва Сда кузатилади.

Хавфлими деган саволингиз табиий, лекин қанчали ўринли билмадим. Холат беэътибор қолмасликни талаб қилади. Асосийси шу. Беэътибор бўлманг.

ТАВСИЯ:
Агар сизда гепатит бўлса даволовчи шифокорингиз тавсияси бўйича вақтида текширилишингиз ва даволанишингиз керак. Йилда 1 марта фибросканга тушиш тавсия этилади. Сабаби гепатити билан оғрийдиган инсонларда Ф1 бир неча йил ичида Ф3 даражасига ўтиши мумкин. Ф1 бошланғич босқич, шу босқичда имкон қадар хамма даво чора тадбирларини кўриш керак. Ф3 жигар фибрози сезиларли ва ёрқин намоён бўлишидир

Кушимча саволлар булса Телеграм 91 3450680, телеграм линк @mening_urologim

Cог саломат булинг