Гайморит

AvatarШахбоз soʻradi

Ассалому алайкум.Ёшим 24 да.3 йил илгари гайморит бӯлгандим, доктор даволанишимда- йиринг кам бӯлганлиги сабабли тешиб ювиш шарт эмас дейишди ва антибиотиклар буюрди, натижада йиринг чиқиб кетди, аҳвол яхшироқ бӯлди. Сӯнг гайморит,-ҳар йили 3 – 4 марта такрорланди. Қайси ЛОР га бормай бир хил ҳолат – антибиотиклар ва шунга ӯхшаш дорилар буюради. Ҳозирда сал яхтакроқ сув ичсам ҳам билдиради, яхтакроқ нарсаларда яроқсиз бӯлиб қолдим.Гайморит ҳозирда бир ёки икки ойда бир қайталанадиган бӯлиб қолди ва уч шохли нервга ҳам оғриқ беради. Сӯрамоқчи бӯлганим, умуман олганда шу ҳолдаги гайморитни қайталанмадиган қилса бӯладими ва ҳозирги кунда замонавий даво турлари, клиникалари (қайсидир вилоатларда бӯлса ҳам) борми ёки шу зайлда даволаниб туришдан бошқа иложи юқми? Олдиндан минг раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Аввалам бор, бу гайморитни кайси турига боглик. Агар классик гайморит – фронтит булса, бу албатта даволанадиган касаллик, бир паста эмас, секин-аста даволанади, кимдадур бир паста йук булиб кетади. Ман Тошкент шахрига келиб, шу ердаги клиникаларни маслахат бераман – илгор технологиялар, юкори малакали мутахассислар. Масалан, Юнусобод туманида Ц-5 кварталида ва яна биттаси Шахристон метродан кейин жойлашган ЛОР клиникалари бор.
ЛОР га курининг.