2-даражали гипатоз

SavollarMavzu: Terapiya2-даражали гипатоз
AvatarArxiv soʻradi

Ассалом исмим Мухаббат ёшим 59 да ,мени саволим: асабийлашсам бир хил пайт пиёда юрганимда, хаяжонлансам қорним шишиб, орқа курагимга, чап қўлимга оғриқ беради, Экг эхо қилдирдим яхши дейишди, УТТ аппарати қилдирдим жигаримни 2- даражали гипатоз дейишди, қорин шишишини сабаби асабданми ёки жигаримданми? Жавобингиз учун раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

Бу ерда яна бошқа сабаблар бўлиши керак. Жигарнинг албатта роли бор. Лекин жигар гепатози доим белги беравермаслиги хам мумкин. бу касалликлар шаблон кўринишиа бир хил кечмайди. Бу ерда қорин шишига кўп сабаб алоқадор, қайсиларидир эса қорин шишини тезлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилаётган бўлиши керак. Қорин шишига қолаверса жигар ва ўт пуфаги фаолияти пасайиши, ошқозон ва ичакда яра ёки яллиғланиш бўлиши, ошқозон соки кислоталилиги ўзгариши, ошқозондаги ферментлар етарли ишлаб чиқарилмаётганлиги ва бошқа кўп сабаблари бор.

ТАВСИЯ:
Гастроэнтеролог кўригига боринг. Жигар фаолиятини текширадиган тахлиллар қилинг.

Кушимча саволлар булса Телеграм 91 3450680, Tелеграм линк @mening_urologim