Хидларни кўтара олмаслик

SavollarMavzu: AllergologiyaХидларни кўтара олмаслик

Ассалому алайкум. Ёшим 20 да. Турмушга чиқмаганман. Ёшлигимдан хидларни яъни атирлар, шампунлар ва шунга ўхшаш парфимерия нарсаларини хидини кўтара олмайман. Агар озгина атир ёки дезодарант сепсам хам бошимга жудаям кучли оғриқ кириб кўнглим айнийди жудаям ёмон мазам қочади. Ёшлигимдан шундай. Илтимос маслахат беринг нима қилай? Кимга учрай? Буни сабаби нимадан бўлиши мумкин? Жавоб учун рахмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Бу холат сизда тугма булиши мумкин. Агар тугма булса, бу билан хеч нарса кила олмайсиз. Аллергологга учраб куринг.