Ҳомиладорликда ич қотиши

SavollarMavzu: TerapiyaҲомиладорликда ич қотиши
AvatarHusniddin soʻradi

Ассалому алайкум. Саволим шуки: хотиним ҳомиладор. 16 ҳафталик бўлди. Ҳозирги пайтда ичи қотяпди, еган овқати ҳазм бўлмаётгандай. Иштахаси ҳам унчалик яхши эмас. Текширувга бордик ҳаммаси жойида дейишди. Ични юмшатиш учун нима қилиш керак? Ошқозон учун дори ичса бўладими? Ични юмшатиш учунчи? Қандай дорилар ҳомила ун зарарсиз? Жавоб учун раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

Баъзан хомиладорликда шунақа бўлади. Бу хомиладорликдаги табиий ўзгаришлардан деса бўлади. Ошқозон учун дори ичиш керак эмас. Иштаха яхши бўлиши учун овқатдан аввал турли салатлар истеъмол қилиш керак.

ТАВСИЯ:
Ич юмшатиш учун умуман дори қабул қилиш мумкин эмас. Бақлажон, булғори қалампир, карамни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Хомиладорликда хавфсиз ва табиий йўл билан ич юмшатиш, умумий саломатликни олдини олиш ва нохуш сезгиларни йўқотиш учун t.me/bizning_urolog/284 ва t.me/bizning_urolog/285 хаволасида ўқиб чиқинг. Яна ични юмшатиш учун қатиқ кўпроқ истеъмол қилиб туриш лозим. Қолаверса кунига сувда қайнатиб пиширилган қизилчани

1. Тузланган бодринг ва карам
2. Ёнғоқ ва ерёнғоқни майдалаб
3. Қаймоқ
4. Лимон
5. Нордон олма қўшиб 1 пиёладан истеъмол қилиш мумкин.

Яна қизилчадан винегрет истеъмол қилиб туриш мумкин. Самараси зўр.

Кушимча савллар булса Телеграм оркали 91 3450680. Телеграм линк @mening_urologim