Ҳомиладорликда тиш олдириш

SavollarMavzu: StomatologiyaҲомиладорликда тиш олдириш
Avatarмохира soʻradi

Ҳомиладорлик даврида тиш олдирса унинг салбий таъсирлари ҳақида маълумот берсангиз, илтимос. Чунки ман шу даврда иккита тишимни олдиришга мажбур бўлдим. Энди эса кўрқябман. Бунинг ҳомилага хавфли таъсири йўқми? Жавобингиз учун раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
2 ta javob

Тиш олдиришнинг хомилага таъсири йук, агар асоратланмаган булса. Агар тиш олдиргандан кейин кандайдир дори ичган булсанниз, шу дорилар таъсир килиши мумкин. Бу эса канака дорилигига боглик. Анигини билиш учун стоматологга ва гинекологга учранг.

Ҳомиладорлик вақтида тиш олдиришдан кўра уни даволатган афзал, лекин қўрқинчли даражада хавфли жиҳати йўқ. Тишлар мўртлашиб, тушиб кетмаслиги учун иложи борича ҳомиладор аёллар овқатлари таркибида кальций, фосфорга бой маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилишлари керак.