Хотиранинг сусайиб кетиши

SavollarMavzu: TerapiyaХотиранинг сусайиб кетиши
Avataroybek soʻradi

Ассолом алекум доктир мен бир илтимос билан мурожаат қиляпан. Баъзида кўчада кетаётганимда қаерга кетаётганим эсимдан чиқиб қолади. Менда хотира сусайиши кўп кузатиляпти, эслаб қолишга қийналяпан диққатни жамлай ололмаяпман. Илтимос ёрдам беринг. Бу қандай касалик кимга мурожаат қилай?

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob
AvatarAvitsenna.uz jamoasi javob berdi

Ёзганларингизга қараганда сизда хотира бузилиши кузатилмоқда. Сиз врач невропатолог билан маслаҳатлашган ҳолатда даволанишингиз керак бўлади.
Бундан ташқари хотирани мустаҳкамлаш учун қўлланиладиган турли машқалрни бажаришингизни ҳам тавсия этамиз: 

  • Самарали машқлардан бири расмларни эслаб қолиш. Бундай машқни ўтказиш учун бирор бир қизиқарли расм олиш керак, унда 10 тадан 15 тагача бўлган жисм, ҳайвон ва шу кабилар бўлсин. Ушбу расмга 60 сония давомида диққат билан қаранг ва у ердаги нарсаларни эслаб қолишга ҳаракат қилинг. 60 сония ўтгандан кейин расмни беркитиб, эслаб қолган нарсаларингизни айтинг ёки уларни ёзинг. Бундай машқни болалар билан ўйин сифатида ўтказсангиз, боланинг кайфияти ҳам кўтарилади. Фақатгина бир расмдан эмас, 2-3 хил расмлар билан машқ қилганингиз яхшироқ.
  • Санаш – хотирани кучайтириш учун яхши машқ. Бу самарали усул бўлиб, 1 дан 20 гача ёки 20 дан 1 гача бўлган сонларни параллель равишда санаш керак. Масалан: 1, 20, 2, 19, 3, 18 ва ҳоказо. Ҳар куни ушбу машқни такрорлаб 10 та сонга ошириб боринг ва 100 гача етинг. Машқни уйқудан олдин бажарсангиз анча самарали бўлади. Агар инсон сонларнинг бошқа тиллардаги талаффузини билса, параллель равишда ўз тили ва бошқа тилда сонларни санаш хотирани тиклашга тезроқ ёрдам беради.
  • Хотира учун фойдали усуллардан бири «чапақай» қўл машқини бажаринг. Чапақай инсонлар учун ўнг қўлни, ўнақайлар учун эса чап қўлни кўпроқ ишлатиш талаб этилади. Бундай машқ билан миянинг ишлаши кучаяди ва хотира тикланиши яхшиланади.

Ҳамда кўп асабийлашмаслик, тўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар ичмаслик, ақлий ва жисмоний меҳнат мутаносиблигини сақлаш муҳим!