Жинсий алоқада ўзига ишонмаслик

SavollarMavzu: AndrologiyaЖинсий алоқада ўзига ишонмаслик
AvatarArxiv soʻradi

Ассалому алейкум Аноним ёшим 24 да уйланиш арафасидаман, менда қўрқув бор, бўлажак аёлимни қондиролмасликдан қўрқяпман, ёшлигимдан касалликларга тез-тез шамоллаб турардим. Бунинг асорати қолганми билмайман ҳам, менга нима тавсия берасиз қўрқувни енгишим ва жинсий алоқада яхши ҳолатда бўлишим учун? Қандай йўл тутай маслаҳат беринг? Олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Уйланишдан арафасида бироз хаяжон бор бўлса қандайдир маънода бу яхши. Демак бу хақида ўйлаб қайғургансиз. Лекин хаяжон меёрда бўлиши керак. Ортиқчаси одамга фақат ортиқча безовталик келтиради холос. Хар қанча шамоллаш ўтказган бўлсангиз хам уларни эркаклик саломати ва салохиятига таъсир қилмаган бўлиши мумкин. Фақат яхши нарсаларни ўйланг. Тўй арафасида ўзингизни ортиқча рухий ва жисмоний зўриқишлардан сақланг. Етарлича дам олинг ва ухланг.

Простатитдан сақланинг. Фаол харакатда бўлинг. Кўп ўтирманг. Ўтиравермасангиз “окейда” чёткий гол урасиз хоккейда.

Каналимизда биринчи никох кечаси хақида батафсил https://t.me/bizning_urolog/357 ва қисқа шаклида https://t.me/bizning_urolog/363 хаволасида танишиб чиқинг.

ТАВСИЯ:
Андролог шахсий кўригида текширилиб олиш фойдадан холи бўлмайди

@bizning_urolog
@mening_urologim
@Urolog_Androlog_Seksopatolog