Сайт бошқарувчиларига

AvatarKamola soʻradi

Саволларга ким жавоб беради? Ўша берган саволларимиз йўналиши бўйича шифокорлар жавоб берадими ёки жамоамиз билан диб ёзибсиз тиббиётга яқин жамоамисизлар? Ман тўғриси шу сайтти жавобига қараб иш кўрмоқчидимда!

Кўздаги сариқлик ҳавфлимасми шуни билмоқчидим! Илтимос саволимми беътибор қолдирманг, ҳапсала б.н жавоб берасиздиган умиддаман! Бундан олдинги саволларимга бефарқлик қилмаганилар учун раҳмат катта!

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 ta javob
Urazbaev MansurUrazbaev Mansur javob berdi

Ассалом алайкум, ҳурматли Камола опа.
Сизнинг юқоридаги саволингизга Туропов Аббос (Терапевт, PhD) жавоб берганлар. Жамоа деб ёзишимиздан мақсад, саволлар модераторлар томонидан таҳрирланиб, шифокорларга йўналтирилади. Жамоамиз тўла шаклланмаганлиги ва баъзи ўзгаришлар бўлаётганлиги учун мутахассислар номлари эълон қилинмаяпди. Яқин вақт оралиғида сайтимиз фойдаланувчилари мутахассис билан танишиш имкониятига эга бўлишади.
Эътиборингиз учун раҳмат, ҳурмат билан Avitsenna.uz тиббий тармоғи бошлиғи Уразбаев Мансур.