ОИТС белгилари

SavollarMavzu: VirusologiyaОИТС белгилари
AvatarArxiv soʻradi

Ассалому алайкум. Менинг дўстим 21 ёшда ҳали уйланмаган. Бундан бир ой олдин бир қиз билан яқинлик қилган. У қиз ОИТС экан. Дўстимнинг жинсий аъзосидан оқ суюқлик келаётган экан, қорин оғриши, кўнгил айниши ҳам бор. Бу белгилар ОИТС касаллиги эмасми? Менга ОИТС касаллиги ҳақида маълумот керак. Бу касалликни қандай белгилари бўлади? Ва яна саволим шуки: бетсилин уколи қайси касаллик учун олинади? Шу икки касаллик ҳақида маълумот ва маслахатлар керак. Олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Бициллин сифилис касаллигида олинади. Ок ажралма келиши гонорреяда булади. ОИТС белгилари – иситма чикиши, терлаш, лимфатугунлар катталашуви, умумий холсизлик, кечки даврда ич кетиши, зотилжам ва бошкалар. Сиз езганингизга караганда, гоноррея еки сифилисдир. Дерматовенерологга курининг.