ОИТС белгиси

SavollarMavzu: VirusologiyaОИТС белгиси
AvatarLaziza soʻradi

Ассалому алайкум. ОИТС юқтириб олган инсонда дастлабки белгилар сезиладими?
5 ой олдин ҳимоясиз жинсий алоқада бўлгандим, ҳозир ҳеч қандай ўзгариш сезилмади, лекин хавотирдаман. Агар ОИТС юқтириб олганимда шу пайтгача бирор белги сезилармиди?
Докторга боргани қўрқяпман, лекин ҳадикдаман. Илтимос жавоб ёзиб юборинглар.
Раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Сиз юртирган-юктирмаганингиз кайси ОИВ (ОИТС келтириб чикарувчи вируси) вируси «юкишига» боглик. ОИВ ва ОИТС бу бошка нарсалар. ОИВ – бу одам иммунтанкислиги вируси. ОИТС – бу одам иммунтанкислиги синдроми – ОИВ юкганидан кейин ривожланади. Сиз ОИТСни юктира олмайсиз, ОИВни юктира олишингиз мумкин. 
ОИВ 2 та вируси бор – ОИВ-1 ва ОИВ-2. Агар одам ОИВ-2 ни юктириб олса, хатто умрини охиригача бу вирус намоен булмаслиги мумкин, бу хавфсизроги. ОИВ-1 нисбатан тез намоен булади, лекин кимдадир бир неча кунлардан кейин, кимдадир бир неча йиллардан кейин намоен булади. Анигини билиш учун анализ топшириш керак. Аноним кабинетлар хам бор.