Олдиндан сезиш

SavollarMavzu: Psixologiya va psixatriyaОлдиндан сезиш
AvatarShaxzod soʻradi

Ассалом алайкум, менинг ёшим 19 да, мен бирор бўладиган воқеа ва ҳодисани олдиндан сезаман, ўзимдан-ўзим ҳис қиламан, илтимос, ёрдам беринг. Тушимда кўрган нарсаларим ҳам ўнгда шундай бўлади. Бирор воқеа ёки ҳодисани олдиндан кўргандек бўламан. Бу нарса 18 ёшимда бошланди. Илтимос батафсил маълумот берсангиз. Бу касаллик бўлиши мумкинми? Ёки қандайдир психик сабаб туфайли юзага келмоқдами? Катта раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Шуни айтиб утишимиз керакки, тиббиет фани факат официал фанга ишонади ва фан конунлари доирасида иш юритади. Сиз езган холат экстрасенсликга киради ва буни на фан, на дин тан олишмайди. Тиббиетда бундай одамларни психофизиологлар текширади, психиатрлар кузатувида булишади. Сизга психиатрга, невропатологга мурожаат килишни ва, агар езганларингиздай булса, уз кобилиятингизни тинчлик, осойишталик йулларида куллашни маслахат берамиз.