Опа сингилар қуда бўлса бўладими?

AvatarArabboy soʻradi

Мани ҳоламизнинг қизига уйлантиришмоқчи бўлса, фарзадларга таъсири йўқми?

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 ta javob
Eng sara javobni tanlang
AvatarAvitsenna.uz jamoasi javob berdi

Албатта, бу бўлғуси фарзандларга нисбатан қилинган хавф! 
Қариндошларда генлар ўзаро ўхшаш бўлади. Бу генларда бўлғуси боланинг ҳар бир ҳужайрасигача қандай тузилишда бўлиши ҳақида маълумотлар сақланади. Агар бир-биридан жуда узоқ, ўхшаш бўлмаган генларда касаллик белгиси сақланса ҳам иккинчи ген ундан устун келиши мумкин ва касаллик юзага чиқмайди.
Яқин қариндошларда эса мободо касаллик ташувчи генлар ўзаро учрашиб қолса, уларнинг иккаласи ҳам белгининг яъни касалликни ривожланишини таъминлайди. Касаллик ривожига тўсқинлик қилмайди. Шу билан хавфли.
Демоқчиманки, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ нуқсонли бола туғлиши эҳтмоллигини жуда оширади. Ва келгуси авлодни ҳам хавф остида қолишига сабаб бўлади. Шу сабаб билан қариндошлар ўртасидаги никоҳ маъқулланмайди.

Қўшимча маълумот олишингиз учун Тошкент педиатрия тиббиёт институти, тиббий генетика кафедраси ассистенти, олий тоифали шифокор Муҳаммаджон Босимов билан эрта турмуш, ирсий касалликлар сабаби ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ хавфлари ҳақида олиб борилган видео суҳбатни томоша қилишингизни сўраймиз!

Линк: https://mover.uz/watch/CkxuetZm