Қориннинг доимий музлаши

SavollarMavzu: TerapiyaҚориннинг доимий музлаши
AvatarИлхомжон soʻradi

Ассалому алайкум Менинг қорним доим муздек, ушлаб кўрсангиз қўлингиз қочади, юзим қип-қизил туради, кўрган одам иссиғинг борми дейди, хайронман. Бу қайси ички аъзойимни ишламаслигидан далолат беради? Нима қилиш керак? Жавоб учун олдиндан рахмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

Юзингиз доим қип қизил туриб кўрган одамга иситмангиз бордек туюлса кичик қон айланиш системаси, ўпкада қон айланиши яхши бўлмаслиги мумкин. балки шу сабабли хам қорин сохаси қон томирларида ўтказувчанлик пасайган ва қон айланиши бузилгандир.

ТАВСИЯ:
Холатни аниқлаштириш учун қорин аъзолари қон томирларини УЗИ Допплер қилиш керак. Қолган тахлиллар УЗИ Допплера натижасига кўра тавсия берилиши хам мумкин

Кушимча саволлар булса Телеграм 913450680
Телеграмм линк @mening_urologim