Ошқозон шамоллаши

SavollarMavzu: TerapiyaОшқозон шамоллаши
AvatarАбдуллох soʻradi

Ассалом мени 1,5 ёшли фарзандимни ошқозини шамоллаган, тез-тез қайталаниб оғриб қоляпти. Ҳар сафар кучайганда қорни оғрип оғиз қисмида яралар чиқиб ҳеч нарса еяолмай қоляпти. Шунга маслахат берсангиз. Қандай даволаса бўлади? Олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Боладаги бўлаётган бу нарса айнан ошқозондан бўлмаслиги мумкин. Лекин холат тузуккина жиддий экан. Болада хазм қилиш, балки овқатланиш рациони хам етарли бўлмаганлигидан анча витамин ва моддалар етишмовчилига борга ўхшайди. Шу сабабли оғзида яралар хам пайдо бўлаяпти. Бунинг сабаби ошқозон ичакдига турли ўзгаришлар ва хатто ичак паразитларида хам бўлиши мумкин. Боланинг бу ёшида овқатланиш меёрдалиги энг зарур омил. Чунки у бола ақлий ва жисмоний ривожланишига тўғридан тўғри алоқадор. Боланинг ақлий ва жисмоний нормал ривожланиши эса бола туғилгандаги айлиқ ва жисмоний потенциалини салохиятига хаётда қанчалар 100%га яқин етиб олиши ва шу салохиятни қўллай олишига бевосита алоқадор

ТАВСИЯ:
Болада ичак паразитлари бўлса хам болада қорин оғриғи беради. Аввал болачани мутахассис кўригида яхшилаб текширтиринг. Акс холда бола ёши ва тенгдошларига нисбатан ақлий, жисмоний ва рухий ривожланишдан ортда қолиб кетиши мумкин.