Ошқозон-ичак яраси

SavollarMavzu: TerapiyaОшқозон-ичак яраси
Dilya soʻradi

Ассалом ошқозон ичак ярасини қандай даволаса бўлади? Илтимос ёрдам беринг. Жабогингиз учун олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz

1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz

Ошқозон яраси келиб чиқиши хам турли сабабларга боғлиқ бўлганлиги учун ошқозон ярасини даволаш усули бўйича аввалдан тайёр жавоб йўқ.

Ошқозон яраси ривожланишида бир қатор комплекс ўзгаришлар роль ўйнайдики улар ошқозон ичак агрессив мухити ва ошқозон шиллиқ қаватининг химоявий механизми орасидаги баланс ва тенгликни бузилишига олиб келади. Агрессив омиллар бу ошқозон соки, жигарда ишлаб чиқариладиган ўт кислоталари ва ошқозондаги массани 12 бармоқ ичакка ўтказилиши.

Химоя омилларига ошқозон шиллиқ қавати хужайралари ишлаб чиқарадиган шиллиқ, нормал қон айланиши ва шиллиқ қават хужайраларининг ўз вақтида тикланиши киради.

Яра пайдо бўлишида ошқозонни Helicobacter pylori бактерияси билан инфекцияланиши катта роль ўйнайди.

Яна ошқозон яраси пайдо бўлиши ва қўзғалишида бир қатор бошқа омиллар хам бор. Улар:
• Узоқ ватқ ёки доимий давом этувчи рухий эмоционал зўриқиш, стресс
• Ошқозон соки кислоталилиги юқорилиги
• Сурункали гастрит, гастродуоденит пайдо бўлиши
• Овқатланиш режими бузилиши
• Чекиш
• Алкоголь ичимликлар
• Баъзи дорилар (ацетилсалицилат кислотаси, индометацин ..)
• Ирсий мойиллик
Демак шу омилларни текширмай ва хисобга олмай туриб, қайси бир омилнинг роли борлигини аниқламай туриб даво қилиш имконсиз.

ТАВСИЯ:
Мутахассис кўригида текширилинг.