Психологик ўзгаришлар

SavollarMavzu: Psixologiya va psixatriyaПсихологик ўзгаришлар
ATFATF soʻradi

Ассалому алайкум. Ўғлим 23 ёш 1,5 ойлар олдин депрессия касаллигига чалинди. Институтда ўқийди. Невропсихолог айтган дориларни ичяпти лекин тўлиқ тузалгани йўқ Тушларида қўрқиб уйғонади, бирдан кайфияти бузилиб дори ичишни истамайди. Аввалгидан озроқ яхши бўлган бир кишидан қўрқади дорини беришни ўша сизга буюрган деб айтади, кечқурун ташқарига чиқишга қўрқади. Нима маслаҳат берасиз? Шу касалга чалинганда сумкасидан арқон топиб хавотирланиб қолганмиз. Ўзи аълочи ақлли бола энди ҳеч ишга ҳафсаласи йўқ. Жавоб учун раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Бир катор психиатрга хам курсатинглар. Бу холат 100% аниклик билан айта олмасакда, лекин купинча секин-аста утиб кетади. Бу жуда каттик куркув холати, ундан «чикиш» анча мушкул масала. Психиатрга курининглар.