Қўл оғриши ва увишиши

SavollarMavzu: Travmatologiya va ortopediyaҚўл оғриши ва увишиши
AvatarUmida soʻradi

Ассалому алайкум. Мен 27 ёшдаман. Ҳозир 7 ойлик ҳомиладорман, бу биринчи фарзандим. Менинг ўнг қўлим шишяпти, оғрияпти, бармоқларим букилиши қийинлашди ва кундуз кунлари қўлим увишганга ўхшаб бижирлаб юради. Айтингчи, бу нимадан бўлиши мумкин? Жавоб учун раҳмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Езганингизга караганда, сизда лимфостаз булиши мумкин – сиз бир кулни шишини езяпсиз. Бижирлаб юриши купрок витамин танкислигида учрайди. Айникса витамин В етишмовчилигида. Албатта гинекологга учранг.