Қорин дам бўлиши

SavollarMavzu: TerapiyaҚорин дам бўлиши
AvatarAlisher 23 soʻradi
  1. Ассалому алейкум ёшим 23 да талабаман.Бошқа вилоятга тайёрланишга борганимдан бери 5 йилдан буён қорним доимий дам бўлиб юради ва овқатлангандан кейин айниқса кучаяди ва кучли ёʻгʻон ичак қисмида баланд овозда ғулдирайди. Гастроэнтерологга даволандим бир нечтасига 2 йил давомида хамма дориларни ичиб бўлдим.Тасир қилмади умуман. Улар невроген деб невропотологга ёлланма беришди. Иккита невропотологга ва психологга даволандим бири гипоталамик синдром бири гастроневроз деб ташхис қоʻйишди уларни тинчлантирувчи дорилари 1 хафтача таʼсир қилди. Кейин яна ўша ахвол эски холат такрорланаверди. Антибиотиклар гижжаларга қарши дорилар хам қабул қилдим улар Хам 5 кунча зор таʼсир қилди йўқолди дам бўлишлар. Лекин кейин яна ўша ахвол. МСКТ, ёгʻон ичак рентгенограммаси натижалари ижобий гижжалар ёқ уйқум яхши ичим келади бир кунга бир марта лекин зор келмайди ичим қотмайди лекин Колоноскопия хам яхши чиқди натижаси. Рентгенограммада озгина долехосигма бир дийишди лекин хирурглар унданмас дийишяпти. Маслахатингиз керак нима қилсам бўлади? Жавоб учун раҳмат.
Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Езганингизга караганда, сизда колит бор. Ундан ташкари сурункали панкреатит хам борга ухшайди. Буни аник билиш учун УЗИ га тушиш керак. Агар панкреатит аникланса, унда гастроэнтерологга учраб, овкатни хазм килишда ердам берадиган дориларни ичиш керак. Колитнинг давоси эса бу биринчи навбатда пархез, кейин овкатни хазм килдировчи дорилар, кора чой новвот билан, купрок кукатларни, сут-катикларни истеъмол килинг. Афсуски, сурункали колит давоси вакт ва сабрни талаб килади. Гастроэнтерологга учранг.