Чуқур руҳий ўзгаришлар

SavollarMavzu: Psixologiya va psixatriyaЧуқур руҳий ўзгаришлар
ATFATF soʻradi

Ассалому алайкум. Мен Азизбекман. Ёшим 20 да. Мана бир йилдирки ўзимни ҳис этмайман. Бошимни ҳам. Атроф муҳит, воқеа ҳодисаларга бўлган ҳис туйғулар йўқ. Одамови бўлиб қолганман. Кўчага кам чиқаман. Диққатни жамлай олмайман. Фикрларим карахт. Эътибор суст. Ҳеч нарсага қизиқиш йўқ. Доим ўй-ҳаёл суриб юраман. Фикрларим тез келади. Уйқу бузилади. Қабзият бор. Меҳримни ҳис этмайман. Шу ҳолатга тушишдан олдин ҳам одамови эдим 16 ёшларимдан буён. Киришимли бўлишни истардим лекин эплай олмасдим. Ўзимни бошқача ҳис этардим. Бир ўзим бўлсам эркин ўтираман олдимда кимдир бўлса йўқ. Карахт ҳам бўлиб тураман. Ҳозирда жинсий ҳолатимга этибор бермайман. Бир ўзим бўлсам эркин гапираман кимдирга гапирсам секинлик билан гапираман. Менга оғир депрессия ташхисини қўйишди. Яна бири депрессив психоз, яна бири идрок бузилши. Ўзим эса оддий шизофрения эмасмикан деб шубҳаланаяпман. Чунки ғалати ўй-ҳаёллар ҳам келди – гоё оила азоларимга мен таъсир кўрсатаяпман, мен ўзимни қандай ҳис этсам улар ҳам шундай ҳис этадигандек. Ҳатто онам менга ўхшаб руҳияти ўзгаргандек туюлади. Бу ҳақида синглимга айтдим- сен ҳам сездингми деб, у йўқ деди. Баъзан кун бойи инсон қандай қилиб ўзини ҳис этиши, боши қандай тузилгани, юз ифодалари ва мимикаларини қандай қилиб ўхшатишини ўйлаб юраман. Бошим ичида қандайдир ҳарактлар қилб кўраман. Юз ифода, мимикаларни ўхшата олмайман ёки менга шундай туйилади. Тафаккур секинлашган. Галютсинациялар бўлмайди. Бироз таблеткалар ичдим фойдаси бўлмади. Қилган ишларимни эслай оламан. Лекин атроф муҳитдан узилганман. Бу холатга тушишимга менимча ўзимдам кўнглим тўлмагани, руҳий изтироб сабаб бўлган. Илтимос иложи болса ёрдам беринглар. Кучли психиатрни маслахат беринглар? Буларни барчасини нотўғри деб биламан. Соғлом бўлишни истайман.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Нимага буларни барчасини нотугри деб уйлашингиз бизга коронгу, лекин улар хак. Сизда шизофрения йук. Ундан ташкари калконсиомн безни хам текшириш керак, шу сабабли хам холатингизни бир кисми булиши мумкин. Эндокринолог, психиатрга курининг.