Сабабсиз иситма

SavollarMavzu: TerapiyaСабабсиз иситма
AvatarAnonim soʻradi

Ассалому алайкум. Мен 28 даман. Уйланганимга 8 ой бўлди. Тўйдан 7 кундан кейин турмуш ўртоғимни иситмаси чиқишни бошлади. Уй шароитида 15 кунча даволадик. Лекин иситмаси тўхтамади.Шифокорларга кўрсатсак текшириб туриб, чап тухумдонда киста бор экан деб жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди. Ундан кейин 1 ой яқинлик қилишдан сақланиб юрдик ва яна яқинлик қилганимизда турмуш ўртоғим иситмалашни бошлади. Кейин инфекцияга текшириш керак икковингларни хам дейишди. Иккаламиз хам сийдик эктиришга ва торчга анализ топширдик, натижаси яхши чиқди. Ундан кейин яқинлик қилганимда яна иситмалаш бошланди, дори дармон қилса 1 ҳафталарда иситмаси тузалади, Хуллас яқинлик бўлганда иситмалаш бўляпти. Докторларга шу вазиятни тушунтирсам, бизни тажрибада бунақаси учрамаган деяпти. Шу дард туфайли ҳозирда оиламиз ажралиш арафасида турибди. Илтимос бизга ёрдамингизни аяманг. Иложи бўлса боғланиш учун телефон рақамингларни берсангиз.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Езганингизга караганда, бу жуда кам учрайдиган жинсий партнерлар тугри келмаслиги синдромидир. Еки булмасам спермга аллергиянинг тури хам булиши мумкин. Бунда эркакнинг спермасига (уругига) карши аел организмида антитаналар пайдо булиб, улар эркак уругдонларини (сперматозоидларини) вафот эттиришади, шу жумладан иситмани кутариб. Бунинг давоси бор, лекин 100% кафолатли эмас. Узбекистонда ким шугулланишини билмаймиз. Сизга факат Акушерлик ва Гинекология илмий текшириш институти еки Республика скрининг марказига келиб учрашни маслахат бера оламиз. 
Акушерлик ва Гинекология илмий текшириш институти – Тошкент шахри, Мирзо Улугбек тумани, Феруза мавзеси, автобуслар 110, 14, 5А, 49, 19, 36, 198, маршруткалар 12И, 28. 
Республика скрининг маркази – Тошкент шахри, Мирзо Улугбек тумани, Тошгрес мавзеси, мулжал Тошкент педиатрия тиббиет институти руппарасида. Автобуслар – 115, 19, 129, 198, маршруткалар 12И, 137, 140, 80. 
Ундан ташкари «Доктор Д» хусусий шифохонасида Респродуктив саломатлик маркази бор, учраб маслахат сурашингиз мумкин – Тошкент ш., М.Улугбек тумани, Боткин кабристони олдида. Автобуслар – 96, 80, 14, 21, 30, 44, маршруткалар – 137, 30, 17И, 88.