Семириш учун

SavollarMavzu: TerapiyaСемириш учун
AvatarShohzamon soʻradi

Ассалому алайкум! Ёшим 18 да бўйим 168 см оғирлигим 50 кг. Ёшлигимда тенгқурларимдан бўй борасида жуда ҳам кичик бўлганман. Аммо 15 ёшдалигимда бўйим ўсиб нормал ҳолатга келиб қолди. лекин вазним ортишидан хеч дарак йўқ. Бутун организимимни бутунлай текширтирдим хеч қандай касаллигим йўқ экан! Лекин вазним ошмаяпти! Эндокринологга ҳам бордим муолажа учун керакли дори-дармон ёзиб берди уларни ичдим! Ретоболил деган уколи бор экан 3 та олдим! Бунга ҳам 5 ой бўляпти барибир фойдаси бўлмаяпти!!! Илтимос ёрдам беринглар яна бўйимни ўстириб вазнимни нормал ҳолатга келтриб олсам бўладими ва қандай усуллар ёрдамида? Олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

ваалайкум ассалом,

Тана вазн индексингиз 17.7 экан. Бу дегани сиз учун рисоладаги энг кам вазн 57 кг. Демак сиз 7 кг вазн олишингиз керак экан.

Бўй ўсиши ва вазнда оилада ота оналар, ирсиятнинг хам ахамияти катта. Шу сабабли хам 15 ёшда ўсишни бошлаб тенқурларга етиб олгансиз. Шу саабли хозир бўйингиз яхши. Вазн камроқ. Балки оилангиздагилар баланроқ бўйли ва озғинроқ инсонлардир. Агар шундай бўлса сиз хам катта эхтимоллик билан шундай вазн ва тана тузилишига эга бўласиз.

Нима бўлганда хам бу холатни ўзгартириш учун организмда моддалар алмашинувини тезлаштириш ва албатта жисмоний мехнат ёки спорт машғулоти керак. Акс холда организмда кўп гормонлар ишлаб чиқарилиши пасаяди ва организм ўсиши ёки вазн олиши паст бўлиши мумкин. Қолаверса ошқозон ва ичаклар соғлиги холати, ичак паразитлари ва камқонлик бўлса хам вазн олиш анча қийин бўлади. Яна бошқа омиллар хам бор.

Ретаболил олиб вазни кўтарилган одамлар ретаболил олганларнинг арзимаган фоизинигина ташкил қилади. Шу сабабли хам сизда ўзгариш бўлмаганлиги табиий.

Организмда моддалар алмашинувини яхшилайдиган, қой айланишини яхшилаб, қувват бериб, жигар ва ошқозон тизимига қувват бериб, овқат хазмини осонлаштириб, овқатни организмда ўзлаштиришига ёрдам берувчи Таиланд, Хиндистон, Шри ланка, Вьетнам ва Малайзия каби тропик мамлакатларда ўсадиган зираворлардан тайёрланган аралашма дори хақида t.me/bizning_urolog/256 хаволасида ўқинг. Сизга маъқул келса шу аралашмадан қабул қилиб кўрасиз.

Бўйингизга келсак, сиз энди 18 ёш бўлсангиз бўйингиз хали ўсади. Менимча сиз яна камида 10 см ўссангиз керак. Шу саббали бўй ўсиши учун хеч харакат қилишингиз шарт эмас. Леки вазн олиш учун қилинган сай хааракатлар албатта бўйга хам таъсир қилади. Бу аниқ ва шак шубхасиз.

Кушимча савол учун:
Телеграм 913450680
@mening_urologim