Сурункали простатит касаллигини табиий усулда даволаш мумкинми?

ATFATF soʻradi

Ассалому алейкум, ҳурматли жамоа аъзолари мени сурункали простотит касалиги қийнайди, тез-тез жинсий аъзода ачишиш ҳислари болади. Жинсий алоқа вақтида тез келиш ҳоларлари кузатилади. Шифокор коригидан утсам шифокорлар антибиотик ҳамда гармон дорилар ёзиб беришади. аҳир бу дори воситалари одам учун бир жойига фойдали булса иккинчи томондан турли ҳил ҳасталикларни вужудга келтиради. Шунинг урнига қандай табиий гиёҳлардан фойдаланса булади. Менга ёрдам курсатинг, илтимос, аҳир юртимиз табиий гиёҳларга бойку.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
loading...
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

Юртимиз турли табиий гиёхларга бой. Бу хабарнинг яхши томони. Лекин улар простатит учун эмас. Бу хабарнинг иккинчи томони.

Простатит касаллигида комплекс даво чораларида табиий даво ва воситалар хам албатта қўлланилади. Масалан физиотерапия муолажалари хам табиий муолажалар сирасига киради.

Нима бўлганда хам гиёхлар ва табиий воситаларни простатит касаллигида комплекс даво вақтида ва даводан кейин фойдали қўшимча сифатида қўллаш мумкин холос. На табиий гиёхлар ва на бошқа табиий воситалар простатитда ўз холича даво ва шифо бўла олмайди.

Антибиотикларга келсак, улар простатит давосида энг асосий ахамиятга эга. Уларсиз бактерияларни қириб ташлаш ва яллиғланишни йўқотиш имконсиз. Антибиотиклар бошқа касаллик келтириб чиқармайди, фақат ножўя таъсирлари бор. Бу хол кузатилмаслиги учун хам антибиотикларни фақатгина мутахасси кўриги а тавсияси асосида олишна қаттиқ тавсия қилинади ва дунёда фақат рецепт орқали берилади.