Тез бўшалиш

SavollarMavzu: AndrologiyaТез бўшалиш
AvatarArxiv soʻradi

Ассалому алайкум исмим Темур ёшим 23 да менда хирс уйганган вақтда жинсий яқинлик бўлмасада уруғ сизиш холати юз беряпти. Жинсий яқинликда бўлганимда эса жуда тез бўшаляпман. Бу ҳавфли эмасми ва буни даволаш йўллари қандай? Қандай маслахат берасиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
1 ta javob

Ваалайкум ассалом,

ЖАВОБ:
Холат сиз айтгандек бўлиб хақиқатта хам уйғоқ вақтда жинсий яқинлик бўлмасада уруғ чиқса бу холати сперматорея деб номланади. Эркакларда хохиш идроксиз алоқа қилмаган холатда хам уруғ оқиб туриши, яъни сперматорея жиддий холат

Сперматорея сабаби туғма ёки орттирилган бўлади. Сабабини мутахассис тўлиқ текширишдан кейингина аниқлаши мумкин.

Туғма сабаблар:
• Сийдик чиқарув канали нуқсонлари
• Нейроген бузилишлар (марказий нерв тизими шикастланиши оқибатида)

Орттирилган сабаблар:
Сийдик таносил тизимидаги яллиғланиш жараёнлари сперматорея сабаларидан бири. Қолганлари
• Умуртқа патологияси
• Сурункали қабзият
• Жарохатлар
• Сийдик йўли (уретра) ва қўшни аъзолардаги яллиғланиш

Сабаби турлича бўлмасин алал оқибати бир хил бўлади. Уруғ чиқарувчи йўллар мушак қавати кучсизлиги фонида қорин ичи босими кўтарилиши ўз ўзидан сперма оқиб чиқишига сабаб бўлади.

Кўп холларда сперматорея қабзият, импотенция ва сийдик йўли шамоллаши уретритнинг асорати сифатида пайдо бўлади. Бу касалликлар бевосита ёки билвосита уруғ чиқувч каналларга алоқаси бор. Сурункали қабзият простатага таъсир қилиб унинг нормал фаолият қилишга халақит қилади.

Сперматорея белгилари қуйидагича:
• Уруғ доимо ёки вақти вақти билан оқиб туриши
• Уруғ секин оқади ва кичик порциялар билан оқади
• Шахват қўзғалиши содир бўлмайди
• Эрекция ва оргазмсиз содир бўлади

ТАВСИЯ:
Андролог мутахассис кўригида текширилиш ва шахсан маслахат олиш лозим

Сперматорея хақида батафсил маълумот:
Мақола шаклида https://t.me/bizning_urolog/338
Оддий текст шаклида 1-қисми https://t.me/bizning_urolog/339
2-қисми https://t.me/bizning_urolog/340 да танишинг