Тунда совуқ терлаш

SavollarMavzu: TerapiyaТунда совуқ терлаш
AvatarUmida soʻradi

Ассалому алайкум. Хўжайиним 29 ёшда. Бир йилдан бери совуқ тушиши бшдфн тунда жиққа хўл бўлиб терлайди ва бир неча маротаба кийим алмаштиришга тўғри келади. Курак, бўйин соҳаси қаттиқ оғриб чиқади. Бу муаммо юзасидан эндокринологга учраб бир неча гармонларга қон таҳлили топширди, ҳеч нарса чиқмади. Кардиологга учради, ҳаммаси жойида. Дермотологга учраб таҳлил топширди, ҳеч нарса чиқмади. Сўнг невропотологга учради ва грандаксин, фенибут, ревмаксикам уколини олди. Ушбу дорилардан сўнг аҳволи баттар оғирлашиб белини ололмай, гарданини кўтаролмай қолди. Шундан кейин терапевтга учраб силга флуро.ва балғам топширди тоза чиқди. Яна бошқа невропотологга учраб кальцийга таҳлил топширди, кальций кам экан, МРТ қилдирди кифоз(сохранен кифоз) экан. Лекин доктор бу ҳеч нарса эмас, чунки бу сизда аввалдан бор ва суягингиз шундай қотиб бўлган деди ва гино-тардиферон, урсосан, магне б6 форте, сидромуд, кеторал буюрди. Лекин буларнинг умуман фойдаси бўлмади, аҳвол ўша-ўша, энди кўкрак қафаси ва юрак соҳасида ҳам оғриқ турган. Ҳозир кальций д3 форте ҳам ичяпти, натижа йўқ. СИЗДЛАРДАН ИЛТИМОС, ёрдам беринг, бу нимадан бўлиши мумкин, Бу масалада кимга мурожаат қилсак бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Жуда кизик. Шундай касаллик борки, унда совукга аллергия ривожланади. Шунинг учун аллергологга хам бир мурожаат этинглар ва курининглар.