Ўт қопидаги тошларни йўқотиш

SavollarMavzu: TerapiyaЎт қопидаги тошларни йўқотиш
ATFATF soʻradi

Сизларга бир савол билан мурожаат этмоқчиман. Хотиним Бир неча йиллардан бери ўт қопида тошлар борлиги учун қийналади. Жуда кўп марта даволанди, лекин ҳеч фойдаси бўлмаяпти.

Эшитишимча халқ табобатида бедана қовоқни дамламаси уч кунда фойда берар эмиш. Шундан даво топганлар анча экан. Ушбу дамлама ҳақиқатан ёрдам берадими , илтимос ёзиб юборинг.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAEOJEaWcMt3jyMV4eQ
1 ta javob
Eng sara javobni tanlang

Биринчи навбатда шуни айтиб утиш керакки, агар хотинингизда битта эмас, бир нечта тошлар булса ва улар куп йилдан бери безовта килаетган булса, хеч кандай терапевтик ва халк табобати ердамидаги даво муолажалари бу тошларни йук килмайди. Албатта, ут копи ва тошлар улчамларини хам билиш керак. Агар тошлар 0,3 см дан катта, бир нечта, кальций билан копланган булса, бир неча бор охирги йилларда хуруж берган булса, буни ягона тулик кутилиш усули бу оператив даво. Операция хозирда юртимизда 2 хил – очик усул (лапаротомия) ва лапароскопик (халк тили билан – лазер билан) усул билан олиб ташланади. 
Агар операция булишни хохламасангиз, умрбод диета килиш керак – аччик, егли, хамирли овкатларни иложи борича умуман емаслик керак. Лекин шуни эсда тутинки, тошлар уткопидан чикиб кетса, хар хил хаетган хавф солувчи асоратларга олиб келиши мумкин.
Сог булинг.