Ёғ истеъмол қила олмаслик.

SavollarMavzu: TerapiyaЁғ истеъмол қила олмаслик.
AvatarMahmudaxon soʻradi

Ассалому алайкум ҳурматли сайт ходимлари!!!
Менинг ёшим 20 да ( турмушга чиқмаганман) мен умуман ёғли овқатларни еёлмайман. Қора чой ҳам ичолмайман. Агар ёғли овқат есам кўнглим озиб бошим айланади, ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан. Шакар ҳам ҳудди шундай. Ширинликлар ҳам еёлмайман. Қайнатилган, дудланган кўпроқ фаст фоод овқатлари менга жуда ёқади, ноқулайлик туғдирмайди.
Саволим шундан иборатки: бир неча йилдан буён ёғ ҳамда шакар маҳсулотларини умуман истеъмол қилмай қўйдим. Бунинг соғлиғимга зарари йўқми?
Жавоб учун каттакон рахмат.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob

Ваалейкум ассалом. Ег еки шакар моддаларини очик холатда истеъмол килмай куйган булсангиз, бошка моддалар билан улар организмингизга тутишмокда, балки кам микдорда булса хам. Ег моддасини кам истеъмол килаетганингиз купрок согликга зарар солиши мумкин. Ундан ташкари, куп микдорда фаст-фуд истеъмол килиш бу албатта согликга сезиларли путур етказади. Терапевтга курининг.