Жисмоний машқда оғриқ ( давоми )

SavollarMavzu: NevropatalogiyaЖисмоний машқда оғриқ ( давоми )
AvatarRashid soʻradi

Ассалому алайкум хурматли сайт модераторлари. олдинги жисмоний машқда оғриқ саволимга жавоб тарзида «орқа мия»га ссылка жойлаштирибсиз. Бу ссылка орқали орқа мия вазифаси ҳақида қимматли маэлумотлар олдим, катта раҳмат. Ўйлаб қарасам менинг ҳаракатларимда ҳам (юрганда, турганда, имо-ишорада) беўхшовликлар бор. Ёшлигимда бўйим ўз тенгқурларим орасида жуда паст бўлган. (Хозир худога шукр нолимайман, 1,74. Лекин ёш жиҳатдан кўринишим 4-5 ёш кичик кўринаман.) Думак орқа мияда нуқсон аввалдан бўлган экан. Энди орқа мияни соғломлаштириш учун қандай муолажалар қилишим зарур. Туз йиғилиши бунга сабаб бўлиши мумкинми? Маслаҳатларингизни бажонидил қабул қилиб қоламан.

Telegram kanalimizga qoʻshiling! Kanalimiz manzili: https://t.me/ATFuz
1 ta javob
AvatarAvitsenna.uz jamoasi javob berdi

Жавобни кечиктирганимиз учун узр. Умуман инсон организми мураккаб тузилган, айниқса, нерв тизими борасидаги муаммоларга аниқ хулоса айтиш қийин. Невропатологларга турли шикоятлар билан келишади, ҳаттоки бир хил касаллик турлича намоён бўлади, шу туфайли ҳам тегишли текширувларсиз, бу борада сизга бирор маълумот айта олмаймиз.
Маслаҳатимиз, ҳудудингиздаги малакали невропатолог қабулига боринг. Ва текширувлардан ўтиб, натижаларга қараб врач хулосасини ва маслаҳатини олинг.